Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда фаррош аёл ўзи йиғиштирадиган офисдан пул ўғирлаганликда айбланмоқда
Чилонзорда фаррош аёл ўзи йиғиштирадиган офисдан пул ўғирлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, Роҳила Бойқўзиева иш қидириб Юсуф исмли тадбиркор шахснинг ҳузурига келган. У ўз уйи ва офисини йиғиштириш вазифасини Бойқўзиевага топширган.
Бир муддат ўз вазифасини яхши адо этиб келган Бойқўзиева бора-бора маошидан қониқмай қўйган. Шундан сўнг у офис ичидан секин-аста буюмлар ва нақд пулларни ўғирлай бошлаган.
Ундан гумонсирай бошлаган Юсуф бир куни офисда 4 млн сўм пул ташлаб кетган. Эрталаб келиб, пулларни топа олмаган. Шундан сўнг тегишли идораларга хабар қилган.
Айни пайтда ўғрилик қилганликда айбланаётган аёлнинг иши юзасидан суд эшитувлари кетмоқда.