Жаҳон | 15:20 / 01.12.2015
6169
1 дақиқада ўқилади

Довудўғли Россия билан ҳарбий алоқа каналларини яратишга чақирди

Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли келажакда Су-24 билан бўлгани каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун Россия билан ҳарбий алоқа каналларини яратишга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, бош вазир Анқара ИШИДни Суриядан қувиб чиқариш ишида иштирок этишда давом этишини қўшимча қилди.