Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:28 / 01.12.2015
10349
1 дақиқада ўқилади
Эрдўғон агар ИШИД билан нефть савдосини амалга ошираётгани исботланса истеъфо беради
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон агар Туркия давлати ИШИД террорчилик ташкилоти билан нефть савдоси олиб бораётгани исботланса истеъфо беришини маълум қилган, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Биз террорчилардан нефть сотиб олиш даражасида паст эмасмиз. Агар бу исботланса мен амалимдан кетаман. Агар қандайдир далил-исботлар бўлса, олиб келишсин, кўриб чиқамиз”, — деди Туркия етакчиси.