Жаҳон | 18:49 / 01.12.2015
4151
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: Сурияда ИШИД тарафдорлари ичида 2 минггача россиялик бўлиши мумкин

Бугунги кунда Сурияда бўлиб, ИШИД гуруҳи тарафда туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётган россияликларнинг миқдори 2 минг кишидан ошиши мумкин. Бу ҳақда Россия ИИВ ўринбосари Игорь Зубов баёнот берди.

“Биздаги маълумотларга қараганда, ИШИД гуруҳи тарафда туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётган россияликларнинг миқдори 2 минг кишидан ошиши мумкин. Уларнинг эртами кечми Россияга қайтиш нияти бор”, - деди Зубов Федерация Кенгаши қошидаги миграция масалалари бўйича илмий-экспертлик кенгашининг йиғилишида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш