Жаҳон | 08:46 / 01.12.2015
6202
1 дақиқада ўқилади

Порошенко ва Эрдўғон Донбасс вазияти ва Су-24М ҳалокатини муҳокама этишди

Украина президенти Пётр Порошенко Парижда бўлиб ўтаётган иқлим ўзгаришларига бағишланган саммит доирасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан Донбасс вазияти ва турк ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурияда уриб туширилган Россиянинг Су-24М самолётининг ҳалокати юзасидан гаплашишди. Бу ҳақда Украина матбуот-хизмати бошлиғи хабар берган.

Суҳбат давомида Порошенко йил бошида Туркияга ташриф буюришини айтиб ўтган. "Биз бу ташриф катта муваффақият олиб келади, деб ишонамиз. Унда иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик масалалари муҳокама этилади”, - деб маълум қилди Украина.