Жаҳон | 08:52 / 01.12.2015
9387
1 дақиқада ўқилади

Путин: Туркия Су-24 ни ИШИД нефтининг хавфсизлигини таъминлаш учун уриб туширди

Россия президенти Владимир Путин Москва қўлга киритаётган маълумотларга кўра, Туркия ҳудудига нефтнинг кенг масштабда кириб келаётганини ҳамон кузатиш мумкин, деб таъкидлаб ўтди.

Путиннинг тушунтиришича, Су-24 самолёти ИШИД террорчилик ташкилоти навбатдаги нефть савдосини олиб бориши хавфсизлиги учун уриб туширилган.

“Туркия ушбу нефть йўлини ҳимоя этиш мақсадида бизнинг самолётни уриб туширган, дея бемалол айта олишга ҳақлимиз”, — деди президент.
Путиннинг сўзларига кўра, суриялик туркманларни ҳимоя этиш бу қуруқ баҳона.