Жаҳон | 22:24 / 02.12.2015
2212
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироққа жўнатадиган махсус бўлинма аскарлари сони 100 нафарга яқинни ташкил қилади

АҚШ ИШИДга қарши кураш доирасида Ироққа жўнатадиган махсус бўлинма таркибидаги ҳарбийлар сони 100 кишига яқинни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Пентагон вакили Стив Уоррен маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ Ироққа ИШИД жангарилари билан курашиш учун махсус отряд юбормоқчи эканлиги маълум қилинганди. Таъкидланишича, бу отряд Сурияда ҳам жанговор ҳаракатлар амалга ошириши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш