Иқтисодиёт | 14:14 / 02.12.2015
16895
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия Россия газисиз ҳам яшай олади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат Россия газисиз ҳам яшай олишига ишонмоқда. Бу ҳақда Habertürk телеканали хабар бермоқда.

“Биласиз, биз бир умр табиий газдан фойдаланмаймиз – уни ўзимиз учун қачон очганимиз маълум. Бу миллат қийинчиликларга ўрганиб кетган. Гап биз Россия газисиз яшай олмаслигимиз ҳақида кетмаяпти. Мен илгари айтган эдим, Россиядан ташқари бошқа давлатлардан ҳам газ соти оламиз. Худонинг ёрдами билан биз бу муаммоларни ҳал қиламиз”, - деди у.

Илгаририроқ Россия Туркияга табиий газ етказиб беришни вақтинчалик тўхтатгани, шунингдек, “Турк оқими” газ қувури ҳамда “Аққую” электр станциясининг қурилиши борасидаги музокаралар тўхтатилгани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш