Сураткашлар Шарм аш-Шайхда туристлар оқимининг тугашини қайд қилишди
Россия самолёти бортидаги терактдан сўнг Мисрда туризм жиддий зарбага дучор бўлди. Нафақат Россия, балки бошқа бир қатор давлатлар, масалан, Буюк Британия ҳам туристик мавсумнинг ўртасида авиаалоқани тўхтатиб қўйди. British Airways ва EasyJet авиакомпаниялари рейсларни бекор қилди, ўн минглаб россиялик туристлар эвакуация қилинди.
Сураткашлар Андреа ва Магда Мисрнинг курорт қисмида бир неча ой туриб, Шарм аш-Шайх шаҳрида туристлар оқимининг тугаб боришини қайд қилиб боришди. Қуйида уларнинг суратларини тақдим этамиз.
1. Сохта Сфинкс соясидаги фаррош, бўшаб қолган Arabian Nights шоу майдони.
2. Уйсиз туя овқат қидирмоқда. Туристларнинг кўнглини очишда қўлланган кўп жониворлар қаровсиз қолди.
3. Шармдаги Novotel’га кириш олдидаги қўриқлов пункти.
4. Кимсасиз савдо маркази.
5. Шарм аш-Шайхдаги кўплаб меҳмонхоналар ва персонал учун уйлар қурилмай қолиб кетди.
6. Қуриб битирилмаган денгизбўйи курорти.
7. Жамоатчилик учун ёпиқ ботаника боғи ишчилари.
8. Бўшаб қолган пляж.
9. Меҳмонхоналарнинг аксарияти бирлашиб, битта гольф майдонидан фойдаланмоқда, эски майдонлар эса қаровсиз қолмоқда.
10. Томошабинларсиз анимашоу.
11. Март ойида ўтган халқаро инвестицион конференция арафасида кўп йўллар таъмирдан чиқарилган эди.
12. Бутун соҳил туристик инфраструктура объектларига тўла.