Жаҳон | 07:48 / 03.12.2015
3454
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда президент Дилма Руссефни импичмент қилиш жараёни бошланди

Бразилияда президент Дилма Руссефни импичмент қилиш жараёни бошланди, деб маълум қилди Бразилия конгресси қуйи палатаси раҳбари Эдуарду Кунья. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.  

Июль ойида мухолифат Руссеф томонидан молияларнинг ноқонуний ишлатилиши ҳақидаги маълумот сабабли унга импичмент қўллашга чақирганди.

Руссефнинг ўзи Petrobras давлат нефть компанияси атрофидаги коррупцион можарога алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш