Жаҳон | 08:07 / 03.12.2015
2321
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда отишма содир этганлар полициядан қочиш вақтида бомба портлатишган

Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳрида отишма содир этганлар полиция таъқибидан қочиш вақтида бомбадан фойдаланишди. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.

Полициячилардан бири жароҳатлангани айтилган.

Жиноятчиларни қўлга олиш амалиёти ўтказилаётган ҳудудга зирхли техникалар олиб келинган.

3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.

Дастлабки маълумотларда ҳужум қилувчи гуруҳ 3 кишидан иборат бўлгани айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш