Жаҳон | 00:07 / 03.12.2015
3843
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия Россиядан суюлтирилган углеводород гази импортини 25 фоизга қисқартирмоқчи

Туркия кейинги йилда Россиядан суюлтирилган углеводород гази импортини 25 фоизга қисқартиришга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда манбалар хабар берди. Уларнинг айтишича, бу қадам Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин юзага келган Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг танглиги билан боғлиқ.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Туркиядан Россияга 2016 йил 1 январидан олиб кирилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлагани маълум қилинганди. Ушбу рўйхатга мева-сабзавотлар, парранда гўшти ва туз киритилган, лимон, йирик шохли мол гўшти ва балиқ киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш