Жаҳон | 23:51 / 03.12.2015
2535
1 дақиқада ўқилади

Обама Калифорниядаги отишмани теракт бўлиши мумкинлигини истисно қилмади

АҚШ президенти Барак Обама Калифорниядаги отишмадан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушба воқеа теракт бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шу билан бирга у бўлиб ўтган воқеага шунчаки ишдаги можаро сифатида қарамаслик лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Сабаблар хали аниқлаштирилмади” — деди Обама.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш