Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 09:03 / 04.12.2015
3574
1 дақиқада ўқилади
Apple Android билан рақобат қилиш учун 400-500 долларлик ҳамёнбоп смартфонлар чиқаради
Apple компанияси 2016 йил бошида Apple Pay’ни қўллаб-қувватлайдиган 4 дюймли iPhone тақдим этишни режалаштирган. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.
Смартфон A9 процессори ва металл корпусга эга бўлади. Олд қисмида ойна iPhone 6s каби четга қайрилган кўринишда бўлади. Унинг аввалги смартфонлардан яна бир фарқли томони унда 3D Touch функцияси мавжуд эмас.
Смартфон ўрта ҳажмга эга бўлган ҳамёнбоп нархда бўлади ва бу компанияга Android смартфонлари билан рақобат қилиш имконини беради. Янги смартфоннинг нархи 400-500 доллар атрофида бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш