Спорт | 10:21 / 04.12.2015
2090
1 дақиқада ўқилади

Перес: Зидан аъло даражадаги мураббий бўлиши мумкин, аммо «Реал»ни ҳозир Бенитес ҳам яхши бошқармоқда

«Реал» президенти Флорентино Перес «Реал Мадрид Кастилья» бош мураббийи Зинедин Зидан Мадриднинг бош жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги фикрларга ўз муносабатини билдирди.

«Менга футболчи ва мураббий Зидан ёқади. У ўзини топ-мураббий бўлишга тайёрламоқда. Мен унга энг яхши тилакларимни билдираман. У шу йўналишда давом этиб, ажойиб мураббийга айланиши мумкин.

Ҳозирда «Реал»ни Рафа Бенитес бошқармоқда ва у ўз ишини яхши бажармоқда. У ўз иши билан машғул бўлиши учун уни тинч қўйишимиз керак. Биз битта ёмон ўйин ўтказдик – «Барселона»га қарши. Ҳозир керакли йўналишга қайтяпмиз», – дейди Перес.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш