Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:47 / 05.12.2015
2945
1 дақиқада ўқилади
Atlas V ракетасининг ХКСга учирилиши яна кучли шамол туфайли кейинга қолдирилди
Cygnus юк кемасига эга Atlas V ракета-ташувчисининг Халқаро коинот станциясига учирилиши яна ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли кейинга қолдирилди.
NASA коинот агентлиги твиттерда жуда кучли шамоллар хавфсиз парвозни амалга оширишга имкон бермаётганини маълум қилди.
Ракетанинг Канаверал бурнидан учирилиши 5 декабрга қолдирилди.
Аввалроқ ҳам ракета ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли учирилмаганди.