Ўзбекистон | 20:27 / 05.12.2015
5732
1 дақиқада ўқилади

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини янада кенгайтиришни таклиф қилди

Ҳукуматнинг мустақиллигини ва айни пайтда жавобгарлигини янада оширишга қаратилган, Конституцияга киритилган тузатишларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунда унинг ваколатлари аниқроқ белгилаб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Парламентида “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилинди.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу ислоҳотлар ижро этувчи ҳокимият тизимини, давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада демократлаштиришга, уларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш