Жаҳон | 12:06 / 05.12.2015
1801
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги қариялар уйида содир бўлган ёнғиндан 16 киши жароҳатланди

Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн федерал еридаги Пёнитц аҳоли пунктида жойлашган қариялар уйида ёнғин содир бўлиши оқибатида энг камида 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Килдаги вазиятлар маркази матбуот котиби хабар қилди.

DPA агентлиги: “Шифокорлар қариялар уйида яшовчи 13 нафар кексага тиббий ёрдам кўрсатди, уларнинг энг камида бир нафари жиддий жароҳат олган”, - дея матбуот котиби сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Ёнғинни бартараф этиш амалиёти жараёнида 3 полициячи ҳам ис газидан заҳарланган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмади. Офат рўй берган вақтда қариялар уйида 100 киши бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш