Спорт | 10:13 / 05.12.2015
5694
1 дақиқада ўқилади
Мейвезер оммавий очиқ машғулот ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди
4 декабрь куни Россия пойтахтидаги «Россия» марказий давлат концерт залида таниқли америкалик боксчи Флойд Мейвезер (49-0, 26 КО) оммавий очиқ машғулот ўтказди. Унинг машғулоти ташриф буюрувчилар сонига кўра рекорд қайд этди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда MMA Boxing хабар берди.
Маълум бўлишича, боксчи ўз машғулотига 791 кишини йиға олган. Шу вақтгача бу борадаги энг яхши кўрсаткич Мейвезернинг натижасидан 283 нафарга кам эди. Боксчига махсус диплом Гиннес рекордлари вакили Софья Гринель томонидан топширилган.
Ушбу машғулот вақтида Мейвезер зарба бериш, сакраш, қўлда таяниш ва бошқа машқларнинг қандай тўғри бажарилишини кўрсатиб берган.