Жаҳон | 23:27 / 05.12.2015
3845
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжоннинг Каспий денгизидаги нефть платформасида ёнғин чиқиб, 32 киши ҳалок бўлди

Озарбайжоннинг Каспий денгизи ҳудудидаги “Гюнешли” нефт-газ платформасида ёнғин келиб чиққан. Натижада 32 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Озарбайжоннинг нефткомпанияси (SOCAR) тарқатган хабарда маълум қилинган.

Ёнғин жума куни соат 17.40да ўнинчи стационар платформада газ линиясининг линиядан чиқиб кетиши оқибатида юзага келган.

Ёнғин содир бўлишидан олдин платформада 84 киши бўлган. Биринчи навбатда платформадаги ишчиларни эвакуация қилиш чоралари кўрилган. Об-ҳавонинг ноқулайлиги боис қутқарув ишлари қутқарув кемаларининг воқеа жойига яқинлашишида муаммоларни келтириб чиқарган.

Дастлабки хабарларда 25 киши қутқарилгани айтилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш