Спорт | 21:14 / 05.12.2015
6433
1 дақиқада ўқилади
Руминия чемпионатидаги ўйин вақтида мухлис дарвозабонга ташланди
Руминия чемпионатининг иккинчи дивизион учрашувида ноодатий кўнгилсиз воқеа содир бўлди.
«Фарул» жамоасининг «Фунеря»га қарши ўйини вақтида мезбон мухлислардан бири майдонга тушиб келиб, майдон эгаларининг дарвозабони Александр Гудейга ҳужум қилган.
Мухлис дарвозабонни дастлаб турткилай бошлаган ва кейин унинг юзига мушт туширган. Футболчи эса бу вазиятда ўзини босиб олган ҳолда ҳаракат қилган ва безорини қаттиқ калтакламаган. Лекин безори унинг бир туртишиданоқ газонга йиқилиб тушган ва ҳакам дарвозабонни майдондан четлаштирган.