Жаҳон | 16:09 / 06.12.2015
5014
1 дақиқада ўқилади
Англия шимоли ва Шотландия жанубида кучли сув тошқинлари остида қолди
Англиянинг шимолида ва Шотландиянинг жанубида юзлаб кишилар кучли ёмғирлар ва шамоллардан кейин юзага келган сув тошқинлари туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Ҳукумат қайта-қайта ҳудуддаги хавфлилик даражаси юқори даражага етгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Англиянинг шимоли-шарқий графликларида ўт ўчириш хизматлари ҳудуддаги вазиятни "мисли кўрилмаган" дея баҳолаган. Айни вақтда бу ҳудудда дарёлар қирғоқларидан тошган.
Аҳоли яшайдиган ҳудудлардаги кўчалардаги сув одам бели баробарида кўтарилган.