Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:57 / 06.12.2015
3986
1 дақиқада ўқилади
Reuters: “Толибон” ўз етакчиси ҳалок бўлгани радиясини чоп этди
“Толибон” экстремистик ҳаракати гўёки унинг етакчиси Ақтар Мўҳҳам Мансур томонидан ёзилган аудиоёзувни чоп этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, 16 дақиқа давом этадиган бу хабарда гуруҳ етакчисининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар гуруҳ аъзолари ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш мақсадида тарқатилгани айтилган.
Ёзувдаги овоз ҳақиқатан ҳам Мансурга тегишли эканини аниқлашнинг имкони йўқлиги маълум қилинмоқда.
Аввалроқ “Толибон” етакчиси Афғонистонда отишмада олган жароҳатлар туфайли ўлгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш