Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада 6 декабрда парламент сайловлари бўлиб ўтади
Венесуэлада 6 декабрда парламент сайловлари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Мамлакатнинг собиқ президенти Уго Чавес кирган ва амалдаги президент Николас Мадуро томонидан бошқариладиган социалистлар партияси кетма-кет 17 йилдан бери парламент сайловларида ютиб келади. Бироқ шунга қарамай, жорий йилда, ОАВ маълумотлари ва ўтказилган сўровномаларга кўра, мухолифат ғалабага эришиши мумкин.
Таъкидланишича, мухолифат партияси кўпроқ шаҳарларда қўллаб-қувватланади. Парламентнинг ҳозирги таркибида Мадуро партияси 167 та ўриндан 99 тасига эгалик қилади.