Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:53 / 07.12.2015
4641
1 дақиқада ўқилади
АҚШ халқаро коалициянинг Сурия ҳарбийларига қилган ҳужумини инкор этди
ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ президенти Барак Обаманинг махсус вакили Бретт Макгерк коалициянинг Сурия қароргоҳига зарба йўллаганини инкор этди. Бу ҳақда у ўз твиттерида маълум қилиб ўтган.
“Коалиция билан боғлиқ ушбу маълумотлар нотўғри”, — дейилади маълумотда.
Сурия ТИВ АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ҳарбийларига ҳаво ҳужумлари йўллаши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик нотаси киритди.