Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:42 / 07.12.2015
2242
1 дақиқада ўқилади
БМТ 2016 йилга 20 млрд доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами сўрамоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2016 йилда 87 млн одам учун 20 млрд доллар инсонпарварлик ёрдами йиғиш ҳақида мурожаатни чоп этди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен “умумий аҳвол мураккаб” эканлигини айтди.
“Албатта, бу катта пуллар, бироқ сиз уларни мисол учун ҳарбий харажатлар билан таққосласангиз, унда бу миқдор ҳақиқат эканлигини англайсиз”, деб айтди ўз навбатида БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерриш.