Жаҳон | 09:03 / 07.12.2015
3160
1 дақиқада ўқилади

Обама АҚШ конгресидан мамлакатда автомат қуроллар сотувини чеклашни сўради

АҚШ президенти Барак Обама миллатга мурожаати вақтида конгрессдан ИШИД террорчилик ташкилотига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун рухсат сўради.

У ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда америкалик ҳарбийларни жангариларга қарши кураш учун узоқ муддатга жўнатишини маълум қилди. Обама, шунингдек, конгресдан мамлакатда автомат қуроллар сотувини чеклашга чақирди.
Аввалроқ Обама Калифорниядаги Сан-Бернардинодаги отишмани теракт деб баҳолагани ҳақида маълум қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш