Жамият | 19:32 / 08.12.2015
3080
1 дақиқада ўқилади

Мирободда 71 млн сўм солиқ яширган тадбиркор қўлга олинди

Тошкент шаҳар жиноий шилар бўйича Миробод туман суди фуқаро Каримберди Муталовнинг ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, бу шахс 2013 йили Centuries Old Tradition Business МЧЖни ташкил қилиб, унга ўзини директор этиб тайинлаган. Кейинги икки йил давомида Муталов шу фирма орқали ноқонуний ишларни амалга оширган.

Текширувлардан маълум бўлишича, ҳужжатлаштирилмаган савдо операциялари натижасида МЧД давлат манфаатларига 71 млн сўм зарар келтирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш