Жаҳон | 20:57 / 08.12.2015
2492
1 дақиқада ўқилади

Мисрда А321 самолёти фалокати сабаблари борасида ҳали ҳам бир хулосага келинмади

Миср тергов идоралари Синайда 31 октябрда фалокатга учраган А321 самолётининг фалокат сабаблари бўйича хулоса чиқаришдан тийилмоқдалар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз бу ишда Россия томонидан эълон қилинган омилларни эътиборга олганмиз. Биз теракт омилини терговимизда асосий сабаблар сифатида қарагандик. Бироқ шунга қарамай биз барвақт хулосалар чиқармасликни афзал кўрамиз”, деб айтди Мисрнинг Россиядаги элчиси Муҳаммад ад-Бадрий.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш