Жаҳон | 09:18 / 09.12.2015
2322
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШнинг Миссури штатидаги савдо марказида отишма содир бўлди

Американинг Миссури штатидаги Спрингфилд шаҳрида жойлашган савдо марказида ўқ овозлари эшитилди, дея ёзмоқда USA Today нашри.

Отишма сешанба (7 декабрь) кечаси маҳаллий вақт билан 7:30 (Тошкент вақти билан 5:30)да содир бўлди.

Савдо марказидагилар эвакуация қилинди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Маҳаллий полиция вакили Лиза Кокснинг маълум қилишича, шубҳа остидаги шахс яширинишга улгурган. Полиция қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш