Жаҳон | 23:34 / 09.12.2015
9226
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири Россияни Сурияда “этник тозалашлар” ўтказаётганликда айблади

Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Россияни Сурияда “этник тозалашлар” ўтказаётганликда айблади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Россия Шимолий Латақияда этник тозалаш ўтказишга уринмоқда ва бу ердан амалдаги тузумни қўллаб-қувватламаётган туркман ва суннийларни қочишга мажбур қилмоқда”, деб айтди Довудўғлу.

Довудўғлунинг таъкидлашича, Россия шу тариқа ўзининг Латақия ва Тартусдаги базаларини хавфсизлантирмоқчи бўлмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш