Жаҳон | 00:43 / 10.12.2015
6933
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти Туркияни Европа Иттифоқига аъзо бўлиб киришига қарши чиқди

Чехия президенти Милош Земан ИШИД билан алоқадорликда бўлгани учун Туркияни Европа Иттифоқига аъзо бўлишлигига қарши чиқди. Бу ҳақда Прага радиоси хабар қилган.

"Туркия Европа Иттифоқининг бир қисмига айланиши мумкин эмас", — деди у Шимолий Богемияга уч кунлик ташрифи вақтида. Унинг таъкидлашича, Туркия НАТО аъзоси бўлишига қарамай ўзини худди “ИШИД ҳамкоридек тутмоқда”. Чехия раҳбари, шунингдек, Европа Иттифоқининг Туркияга муҳожирлар масаласида уч миллиард евро ажратаётганини ҳам танқид остига олган.