Жаҳон | 00:20 / 10.12.2015
4036
1 дақиқада ўқилади

Довудўғли: Туркия 6-9 ойдан сўнг ЕИ га чиқишнинг визасиз тизимига ўтади

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг маълум қилишича, Анқара ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги давр бошланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги бош вазирнинг Истанбулда Ғарб ОАВ вакиллари билан учрашуви вақтида айтган гапларига асосланиб хабар бермоқда.

"Биз Европа Иттифоқи билан муносабатларда янги даврни бошлаяпмиз. Мен бундан жуда ҳам хурсандман, бу яхши бошланиш. Турк фуқаролари учун виза тизимининг либераллашуви олти ойда, узоғи билан тўққиз ойда амалга ошади”, - деди у.

8 декабрь куни Довудўғли мамлакат парламетини евроинтеграция жараёнини тезлаштиришга чақирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш