Жаҳон | 16:54 / 10.12.2015
3423
1 дақиқада ўқилади

Туркияда курдлар ва полиция ўртасида тўқнашувларда 8 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Нусайбин шаҳрида курд исёнчилари ва полиция ўртасида тўрт кун давом этган тўқнашувлар туфайли 7 нафар курд ва бир нафар туркиялик полициячи ҳалок бўлган.

Рейтер агентлиги хабарида айтилишича, яна 8 нафар полициячи жароҳатланган.

Қайд этилишича, бу шаҳарда 6 декабрь куни комендантлик соати жорий қилинганди.

Бугун Нусайбин шаҳри марказида портлаш амалга оширилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш