Иқтисодиёт | 10:26 / 10.12.2015
4766
1 дақиқада ўқилади

Хитой марказий банки юань курсини 2011 йил августида қайд этилган минимумдан пастроққа туширди

Хитой Халқ банки миллий валюта курсини долларга нисбатан 6.4236 бирликка туширди. Бу 2011 йил 10 августидан буён энг паст кўрсаткичдир.
Шу йилнинг 11 августида банк валюта курсини ҳисоблаш методикасини оптималллаштириш ҳақида қарор қабул қилди.

Шундан сўнг юань уч кун ичида долларга нисбатан 4.6 фоизга девальвация қилинди. Кейин эса ХХР валютаси мустаҳкамланиб, 2 ноябрда 3 йиллик максимумни қайд қилди (6.3154 юань/1 доллар). Аммо кейинчалик юань курси яна туша бошлади.