Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:59 / 11.12.2015
2976
1 дақиқада ўқилади
2018 йилги ЖЧни томоша қилиш учун 1,5 млн хорижлик Россияга келиши кутилмоқда
Swiss Appraisal тадқиқот компанияси маълумоларига кўра, 2018 йилда Россияда бўлиб ўтиши белгиланган футбол бўйича жаҳон чемпионатини 3,35 млн киши кузатиб боради.
Хабар қилинишича, мундиал вақтида Россияга хориждан 1,5 миллион атрофидаги киши ташриф буюриши кутилмоқда.
Россиядаги жаҳон чемпионати ўйинлари 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача бўлган вақт оралиғида 11та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилиши кўзда тутилган.