Жаҳон | 21:10 / 11.12.2015
3248
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ИИВ: Кобул марказида автомобиль портлади

Афғонистон ИИВ раҳбари матбуот котиби Содиқ Сиддиқийнинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, Кобул марказида автомобиль портлаган. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида хабар қолдирган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, Кобулдаги Ширпур туманида автомобиль портлади”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида тегишли ишлар олибборилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш