Жаҳон | 16:11 / 11.12.2015
8232
1 дақиқада ўқилади

Путин Сурияда россияликларга таҳдид солувчи ҳар қандай кучни йўқ қилишга буйруқ берди

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги Россия ҳарбий хизматчиларига таҳдид солувчи ҳар қандай кучни йўқ қилиш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилди.

“Зарба авиациясининг барча амалиётлари қирувчилар ҳимояси остида амалга оширилади. Қаттиққўллик чегарасида ҳаракат қилишни буюраман.

Россия гуруҳлари ёки бизнинг ер усти инфратузилмаларимизга таҳдид солаётган ҳар қандай нишон зудлик билан йўқ қилинсин”, - деди 11 декабрь куни Россия раҳбари Мудофаа вазирлигининг кенгайтирилган коллегиясида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш