Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:03 / 11.12.2015
3534
1 дақиқада ўқилади
Суриядаги курдлар яшовчи шаҳарда терактлар содир этилиши туфайли камида 60 киши ҳалок бўлди
Сурия шимолидаги Тел-Тамр шаҳрида давомли терактлар содир этилиши туфайли камида 60 киши ҳалок бўлди. Жангарилар шаҳар бозорида, шифохонада ва аҳоли тураржойларида портлашлар содир этишган.
Рейтер хабарига кўра, бу шаҳар курд жангчилари назорати остида бўлган шаҳар ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра қурбонларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакилларидир.
Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш