Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 02:10 / 11.12.2015
5870
1 дақиқада ўқилади
Туркия полицияси Истанбулдаги Россия бош консуллигида қўриқловни кучайтирди
Истанбул полицияси шаҳар марказидаги Россия бош консуллиги биноси қўриқловини кучайтирувчи қўшимча чора-тадбирларни амалга оширди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, консуллик биноси жойлашган “Истиқлол” кўчасида кучайтирилган полиция гуруҳи ишламоқда ҳамда у ерда бир қанча полиция автобуслари жой олган.
Аввалроқ АҚШ марказий разведка бошқармаси Туркияга мамлакатда рус сайёҳларига қарши терактга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги разведка маълумотларини тақдим этгани тўғрисида хабар қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш