Жаҳон | 12:38 / 12.12.2015
2924
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги сув тошқинлари келтирган зарар миқдори 3 млрд долларни ташкил қилмоқда

Ҳиндистон жанубида ноябрь ойи охирида бошланган ва декабрь ойи бошида давом этган кучли сув тошқинлари келтирган зарар миқдор 200 миллиард рупийни (3 млрд доллар) ташкил этмоқда. Бу ҳақда Aon Benfield суғурта компанияси маълумотида айтилган.

"Сув тошқинлари туфайли Ҳиндистон иқтисодиёти 200 миллиард рупий миқдорида зарар кўрди.", дейилади The Financial express нашри хабарида.

Аниқлик киритилишича, General Insurance Corporation (Ҳиндистон бош суғурта компанияси) табиий офат жабрдийдалари учун 20 млрд рупий (300 млн доллар) миқдорида ёрдам маблағи беради.

Маълумот учун, Ҳиндистоннинг жанубидаги Тамилнад, Андхра-Прадеш ва Пудучерри штатлари жиддий зарар кўрган.

Ушбу сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 400 нафардан ошган, яна 2 млн нафарга яқин ҳиндистонлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш