Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:23 / 12.12.2015
3176
1 дақиқада ўқилади
Туркияда 2та микроавтобус тўқнашиши туфайли 11 талаба ҳалок бўлди
Туркия шарқида ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Dogan агентлиги маълумотига кўра, икки микроавтобус тўқнашиши туфайли 11 талаба ҳалок бўлган ва 6 нафари жароҳатланган.
Маълум қилинишича, Ван вилояти ҳудудида имтиҳонга отланган талабаларни олиб кетаётган микроавтобус бошқа бир микроавтобус билан тўқнашган.
Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас. Айни вақтда ҳодиса сабабларини ўрганиш учун текширув ишлари олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш