Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Ашхободдаги конференция доирасида Эмомали Раҳмон билан учрашди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда ўтказилаётган БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Учрашув чоғида президентлар икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилишган. Учрашувда ёқилғи-энергетика ва транспорт-алоқа соҳасидаги ҳамкорликнинг жиҳатлари ҳақида гаплашишган. Хусусан президентлар Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон-Қирғизистон-Хитой бўйлаб газ қувури қурилиши ҳамда Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон ўртасидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши масаласида гаплашишган.
Шунингдек, суҳбат чоғида раҳбарлар Туркманистон ва Тожикистоннинг халқаро майдондаги сиёсий воқеаларга муносабатини билдириб ўтишган.