Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:46 / 12.12.2015
6568
1 дақиқада ўқилади
Вильнюс ва Москва ўртасида темир йўл қатнови тўхтатилди
“Литва темир йўллари” давлат компанияси Вильнюс-Москва-Вильнюс йўловчи қатновини тўхтатди, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Ушбу йўналишдаги тўғридан-тўғри йўловчи қатнови йўловчилар оқимининг камайиб кетиши муносабати билан тўхтатилди”, — дейилади маълумотда.
Маълум қилинишича, бу Литва томонидан Россия йўналишида ёпилган иккинчи йўловчи қатновидир. Биринчисида ҳам йўловчилар оқимининг тушиб кетишини сабаб қилиб кўрсатишган эди.
Жорий йилнинг 1 июнида Вильнюс ва Санкт-Петербург ўртасидаги қатнов тўхтатилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш