Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:46 / 13.12.2015
3026
1 дақиқада ўқилади
Эрон 20 йил ичида ўзининг нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 70 млрд долларга оширади
Эрон келаётган йигирма йил ичида ўзининг нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 70 млрд долларга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Теҳронда ўтказилган 12-Эрон нефть-кимё форумидаги чиқиши пайтида мамлакат нефть вазири Бижан Намдар Зангене маълум қилган.
"Бу мақсадни амалга ошириш учун салмоқли инвестиция, замонавий технология ва маркетинг талаб этилади”, - деди вазир.
"Эрон илғор технологияларни кафолатлаш мақсадида жаҳоннинг олий даражали компаниялари билан ҳамкорлик қилади", - қўшимча қилди вазир.