Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош штаб: Россия авиацияси “Сурия озодлик армияси” жангларини ҳаводан қўллаб-қувватламоқда
Россия Бош штаби рус авиацияси томонидан “Сурия озодлик армияси” (СОА) кенг миқёсда қўллаб-қувватланаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.
Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовнинг таъкидлашича, мухолифат отрядларининг 5 минг нафардан зиёд жангчилари ҳукумат қўшинлари билан биргаликда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда.
“СОАнинг бу каби тузилмалари сони ортиб бормоқда. Уларга кўмак бериш мақсадида Россия авиацияси кунига 30-40 маротаба авиазарбалар бермоқда. Шунингдек, уларга қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ҳарбий аслаҳалар билан ҳам ёрдам кўрсатилмоқда”, - деди Герасимов.
Аввалроқ Владимир Путин Москва Суриянинг бир қатор провинцияларида жанг олиб бораётган “Сурия озодлик армияси”га кўмак кўрсатаётганини маълум қилган эди.