Жаҳон | 13:32 / 14.12.2015
1791
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда кеманинг ағдарилиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Борнео оролидаги Капуас дарёсида кеманинг ағдарилиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 10 киши дом-дараксиз кетди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.

Кема бортида 53 киши бор эди. Айтилишича, якшанба куни кема сув йўлида болорга дуч келган ва ағдарилиб кетган. Сувдан ҳозирча 4 жасад топилди (3 аёл, 1 чақалоқ). Қидирув ишлари давом этмоқда. Йўқолганларнинг аксарияти 3-5 ёшдаги болалар эканлиги айтилмоқда.
Қолганлар эса қутқариб олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш