Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:02 / 14.12.2015
3436
1 дақиқада ўқилади
Пекин ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори меъёрдагидан 20 баробар ортиб кетди
Пекин Экологик мониторинг маркази маълумотларига кўра, Хитой пойтахти ҳавосидаги инсон саломатлиги учун зарарли бўлган қаттиқ моддалар миқдори бир куб метрда 500 микрограммни ташкил этмоқда.
Зарарланишнинг мазкур даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсия этган меъёридан 20 фоизга кўп демакдир.
Қайд этилишича, шаҳар йўлларида кўриш даражаси ёмонлашгани сабабли маҳаллий ҳокимият шаҳар аҳолисига кўчага чиқмасликни ёки нафас йўлларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус ниқобларни тақиб юришни тавсия қилмоқда.