Жамият | 13:22 / 14.12.2015
8685
1 дақиқада ўқилади

Туркиялик бойваччалар санкциялар туфайли Россияга ўтказилмаган 10 тонна апельсинни сотиб олиб, камбағалларга тарқатди

Россия томонидан Туркияга нисбатан жорий қилинган иқтисодий чекловлар натижасида чегарадан ўтказилмаган 10 тонна апельсин туркиялик бир гуруҳ тижоратчилар томонидан харид қилиниб, камбағалларга тарқатиб берилди. Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар бермоқда.

Акция иштирокчилари бу Россиянинг санкцияларига ўзига хос жавоб бўлганини таъкидлаб ўтишди.

“Турк халқи ва давлатининг қудратини ҳамма кўриши лозим”, - деди улардан бири.