Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйчилик фермер чигит ўрнига шоли ва ғалла эккани учун жавобгарликка тортилди
Наманган вилояти Уйчи туманида фаолият юритаётган фермер Раҳимжон Соатов “Уйчи пахта тозалаш” ОАЖ билан тузилган контрактация шартномасини бузганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Шартномага биноан у 38.2 га ерга пахта экиши ва тегишлича хом аёш етказиб бериши лозим бўлган. Аммо у 29.2 га ерга чигит, 3.1 га ерга шоли ва 5.9 га ерга ғалла эккан. Шоли ва ғаллани у шартномадан ташқари етиштириб, бозорда сотишни ва нақд даромад кўришни кўзлаган.
Соатов чигит экилмаган 9 га ер учун пахта етиштириш баҳонасида тумандаги банк филиалидан 14.045 млн сўм миқдоради имтиёзли кредит ҳам олган.
Бу фактлар тергов томонидан аниқланиб, фермер жиноий жавобгарликка тортилди.